Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига Владимир Норов директор этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га ишончли манба маълум қилди.

Фото: «Diplomatmagazine.nl»

Фото: «Diplomatmagazine.nl»

Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. 1976 йилда Бухоро педагогика институтини битирган. 1976—1978 йилларда Қуролли Кучлар хизматида, 1978—1990 йиллар давомида Собиқ иттифоқ Ички ишлар вазирлиги идораларида турли лавозимларда ишлаган. 1993—95 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти. 1996—1998 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлатлараро муносабатлар ва Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Давлат маслаҳатчиси бўлган. 1998—2003 йилларда — Ўзбекистоннинг Германиядаги, ўриндошлик асосида – Польша ва Швейцариядаги элчиси. 2005—2006 йилларда — Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси. 2006 йил 12 июлдан 2010 йил 12 январгача – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири. 2013 йил 27 августдан — Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси. Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик мартабасига эга.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова