АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида Тошкент шаҳридаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Унга Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ҳамроҳлик қилди.
Шунингдек, Вотел «Ҳастимом» мажмуасини ҳам зиёрат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жозеф Леонард Вотелни қабул қилди. Суҳбат чоғида ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)