Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги Мадрид дербисидан кейин мезбонлар бош мураббийи Зинедин Зидан матбуот анжуманида шундай фикрларни айтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Учта гол уриш осон эмасди. Биз эса ажойиб ўйин ўтказдик. Энди сафардаги гол қадри ҳақида ҳам унутмаймиз.

Ўйиннинг бориши ҳақида бошқа гапирмайман. Ҳаммасини таблодаги ҳисоб айтиб турибди. Аминманки, сафардаги ўйин осон бўлмайди.

Ҳозир ўйинимиздан қониқмоқдамиз, омадимиздан роҳат оляпмиз. Аммо олдинда узун йўлимиз бор, йигитлар ҳозирданоқ ўзларини финалда кўрмоқдалар деб ўйламайман.

Криштиану — туғма тўпурар. У мукаммал футболчи. Биз нима қилишни билардик ва қандай истаган бўлсак, шундай ўйнай олдик. Бугун Иско ўнинчи нуқта вазифасини яхши бажарди ва айтилган топшириқларни уддалади. Асенсио ва Лукас Васкесдан ҳам хурсандман. Нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам қойил қила олганимиз учун мен бугун ҳамма футболчидан қониқиш ҳосил қилдим дея оламан.

Биз ўзимизнинг қурол билан ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз. Ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасида кўрсатган футболимиз ҳам буни айтиб турибди.

Мана шундай футболчиларим борлиги — менинг омадим. Тўғри йўлдан кетаётган футболчиларим бор экан, ўз ўйинимизни кўрсатишдан ва футболдан завқ олишдан чарчамаймиз.

Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

«Реал» ва «Атлетико»нинг Ла лига доирасида «Сантьяго Бернабеу»да кечган ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган, «Висенте Кальдерон»да эса «Қироллик клуби» Криштианунинг хет-триги эвазига зафар қучганди. Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйинда «Атлетико» майдонидаги натижа такрорланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди