БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура ва Туркия делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазирининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича ўринбосари Седат Онал Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро учрашувда қатнашиш учун Остонага етиб келди, деб ёзади «ТАСС».
Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анвар Жайнаков маълум қилди.
Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича юқори даражадаги тўртинчи халқаро учрашув Қозоғистон пойтахтида 3—4 май кунлари бўлиб ўтади. Унда Россия, Туркия ва Эрон (жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимининг кафиллари) делегациялари, шунингдек, БМТ, Иордания, АҚШ, Сурия ҳукумати ва Сурия қуролли мухолифати вакиллари иштирок этишини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)