2000 йилда Пхеньянда Ким Чен Ир билан учрашган АҚШ собиқ давлат котиби демократ Мадлен Олбрайт АҚШ президенти Дональд Трампни КХДРнинг ҳозирги етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш фикридан қайтарди. Олбрайт тегишли баёнотни CNN телеканали эфирида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Президент мамлакатларга олдиндан тайёргарликсиз ташриф буюрмайди. Шараф тушунчаси бу ҳолатда ўринли эмас. Муаммо шундаки, Трамп у билан шахсий муносабатлар ўрнатаман деб ўйлаяпти. Бу бизнесда бўлиши мумкин, бироқ АҚШ президенти учун амалга ошмайдиган иш», — деди Олбрайт.
Олбрайт КХДРга нисбатан сиёсатнинг умумий тамойиллари ҳақида сўз юритар экан Пхеньянга босим ўтказиш керак эмаслиги, бироқ у ядровий давлат бўла олмаслигини аниқ тушунтириш лозимлигини таъкидлади.
Трамп 1 май, душанба куни Bloomberg агентлигига берган интервьюсида қулай вазиятда КХДР етакчиси билан учрашиши мумкинлиги ва буни шараф деб билишини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)