Евроиттифоқ Анқара билан тузилмага аъзо бўлиб киришнинг янги шартларини муҳокама қилишни бошламаса, Туркия Европа Иттифоқи билан хайрлашишига тўғри келади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Бошқа йўл ҳам қолмади — музокараларнинг ҳали қўл урилмаган янги йўналишларини кўриб чиқиш лозим. Агар бу амалга оширилмаса, тузилма билан хайрлашишга тўғри келади», — дея таъкидлади Эрдўғон.
Олдинроқ Туркия президенти мамлакатнинг Евроиттифоққа кириш режалари мазкур жараён яна чўзиладиган, айрим давлатларнинг бунга рўйхушлик бермаслиги эса давом этадиган бўлса, қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)