Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри ҳукумати тирбандликларга қарши курашиш учун махсус йўл роботларидан фойдаланишни бошлади. Воқеа жойидан олинган видеони Ruptly эълон қилди.
Бошқарув пульти орқали берилган буйруқ билан роботлаштирилган тўсиқлар автомобиль йўли бўйлаб силжийди ва ҳаракатланиш учун зарур полосаларни бўшатади. Ҳозирча улар ҳар куни эрталаб тиғиз вақтда икки соатгина ишламоқда. Маҳаллий ОАВлар ёзишича, бу чора йўлнинг ўтказувчанлигини 12,1 фоизга оширган.
Изоҳ (0)