ИШИДнинг Ироқ шарқидаги қуролли кучлар қароргоҳига уюштирган ҳужуми оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда, Sky News Arabia’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, экстремистлар ар-Рутба шаҳри яқинидаги ас-Суккар деган жойда ҳарбийларнинг марраларига ҳужум қилган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)