Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ва унинг яқинлари ўзларини қироллик оиласи аъзолари каби тутмоқда. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль маълум қилди, деб хабар беради «MK.ru».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Кишини таажжубга соладиган ҳолатлар бор. Масалан, Иванка Трампнинг Германияга ташрифи худди дунё аҳамиятига молик ҳодиса каби ёритилди», — деди Зигмар Габриэль.

Вазирга кўра, Иванка Трампнинг Оқ Уйда лавозимга тайинланиши қариндош-уруғчиликдан бошқа нарса эмас.

«Ҳеч қачон сайланмаган оила аъзолари тўсатдан давлатнинг расмий вакиллари сифатида пайдо бўлиши ва уларга деярли қироллик оиласи аъзоларидек муносабатда бўлиниши менда доим хавотир уйғотади», — таъкидлади Германия ташқи ишлар вазири.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк