Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон арғумоғи куни муносабати билан ташкил этилган от пойгасида ғалаба қозониб, Toyota Land Cruiser Prado машинасини ютиб олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, от пойгаси 1,2 километр масофага ўтказилди. Мусобақа Ашхобод четидаги Ахалтеке президент от спорти мажмуасида бўлиб ўтди. Президентдан ташқари, пойгада яна олти жокей қатнашди.
Президент масофани 1 дақиқа 25 секундда босиб ўтиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Мукофот сифатида Бердимуҳамедовга Toyota Land Cruiser Prado йўлтанламаси калитлари топширилди.
Ғалабадан сўнг Туркманистон етакчиси машинани бош вазирнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Эсенмурод Ўрозгелдиевга топширди.
«Ўрозгелдиев, мен бу мукофотни расман отбоқарларимиз эҳтиёжлари учун тақдим этаман», — деди президент.
Изоҳ (0)