Қирғизистонда ер кўчкиси оқибатида одамлар қурбон бўлгани муносабати билан 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг шу ҳақдаги фармонига асосланиб, Russia Today хабар бермоқда.
Хабар беришларича, давлат органлари томонидан жабрланувчилар ва ҳалок бўлганларни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, уларнинг яқинлари ва қариндошларига кўмак кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Аввалроқ Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўш вилоятининг Ўзган туманида юз берган табиий ҳодиса оқибатида 24 киши кўчки остида қолиб кетганини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)