АҚШ президенти Дональд Трамп қуролга эгалик қилишни тўлиқ ман этиш тарафдорларига қарши курашишни ваъда қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз хусусий шахслар томонидан қуролга эгалик қилишни буткул тақиқлашга уринаётганларга қарши курашамиз. Овчиларимизни ҳимоя қиламиз ва фуқароларимизнинг ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини таъминлаймиз», — дея таъкидлади Трамп Миллий мерганлик ассоциациясининг (National Riffle Association, NRA) Атлантадаги анжуманидаги чиқиши чоғида.
АҚШ президентига кўра, қурол олиб юришнинг ман этилиши фақат жиноятчилар қуролланишига олиб келади.
Трамп сайловолди кампанияси чоғида фуқароларни қуролга эгалик қилиш ҳуқуқини фаол тарзда ёқлаганди. Бу унинг АҚШдаги энг нуфузли ассоциациялардан бири бўлган NRA томонидан қўллаб-қувватланишига сабаб бўлди.
Трамп Рональд Рейгандан сўнг NRA анжуманида чиқиш қилган биринчи АҚШ президенти бўлди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)