Хитойдаги энг баланд бино ҳисобланадиган Шанхай минорасида расман кузатиш майдони очилди. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» нашри хабар бермоқда.
«Шанхай чўққиси» деб ном олган ва минг квадрат метр майдонга эга конструкция 118-қаватда, 546 метр баландликда жойлашган. У полдан шифтгача бўлган ойнаванд девор билан қуршалган.
Майдонга ташриф буюрувчиларни 546 метр баландликни 55 сонияда ортда қолдирадиган тезкор лифтлар олиб чиқади.
Маълумот учун, Шанхай минораси 2015 йилда қурилган бўлиб, унинг баландлиги 632 метрни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич бўйича бино дунёда учинчи ўринни эгаллайди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)