Украина суди собиқ президент Виктор Янукович ва унинг атрофидагиларга тегишли ҳамда аввалроқ хатланган 1,5 миллиард долларни мусодара қилишга рухсат берди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот хизматига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Охирги инстанция суди қарорига мувофиқ, Янукович ва унинг командасига тегишли 1,5 миллиард доллар мусодара этилди. Бош прокурор Юрий Луценко ва кенгаш котиби Александр Турчинов ‘Ошчадбанк’ раҳбариятига суд қарорини етказди ва бу ҳақда президентга ҳисобот бериш учун йўл олди. Айни пайтда мазкур маблағни давлат бюджетига ўтказиш амалга оширилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Маълумотларга кўра, «Ошчадбанк»да Виктор Янукович ва собиқ бош вазир Николай Азаровнинг бир миллиард доллардан ошиқ маблағи сақланган. Улар ҳисоб рақамларидаги «тоза кэш» ва қимматли қоғозлар кўринишида эканлиги билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)