Хитойнинг Далянь шаҳрида жонли эфир вақтида мухбирни яшин урди. Ушбу ҳолат билан боғлиқ видеолавҳа People’s Daily газетасининг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди.
Видеолавҳада ёмғирдан соябон орқали сақланаётган мухбирни яшин айнан соябони орқали урганини кўриш мумкин.
Ёрқин чақмоқ бўлгач, мухбир бақириб, соябонни ташлаб юборди.
Қайд этилишича, чақмоқ операторга ҳам урилган. Маълумотларга кўра, ҳодисадан ҳеч кимга зарар етмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)