Сан-Франциско федерал суди АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноқонуний муҳожирларни яшириб келаётган «бошпана-шаҳарлар»ни бюджет орқали молиялаштиришдан маҳрум этиш ҳақидаги фармонига тақиқ қўйди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Судья Уильям Оррик президент фармонини мамлакат конституциясига зид деб топди.
Трампнинг фармонига Сан-Франциско ва Санта-Клара округлари муниципалитетлари қарши чиқди. Уларга кўра, АҚШ президенти шаҳар ва муниципал тузилмалар ҳудудида қоидалар жорий этиш ҳуқуқига эга эмас, муҳожирлар билан муносабат қоидалари эса маҳаллий расмийлар ихтиёрида.
АҚШда «бошпана-шаҳарлар» илк бор ўтган асрнинг 70-йилларида пайдо бўлганди. Ҳозир мамлакатда маҳаллий расмийлари аҳолисининг муҳожирлик мақоми ҳақида федерал ҳукуматга маълум қилишдан бош тортаётган 300 дан ортиқ шундай шаҳар мавжуд. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)