Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, «Нуроний» жамғармаси, «Оила» илмий-амалий маркази ва «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди «Энг намунали оила» республика танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Танлов тўрт босқичда бўлиб, маҳалла босқичи 15 май — халқаро Оила куни арафасида, туман (шаҳар) босқичи июль ойида, ҳудудий босқич Мустақиллик байрами арафасида, республика босқичи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида — декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Иштирокчилар барча босқичларда қуйидаги шартлар асосида 10 баллик тизимда баҳоланади:
- 1-шарт: Оилаларнинг таништирув чиқишлари (баён, шеърий ёки мусиқий тарзда бўлиши мумкин). Бажариш вақти – 5 дақиқа.
- 2-шарт: «Биз китобхон оиламиз» (тезкор савол-жавоблар).
- 3-шарт: «Оила мустаҳкамлиги — юрт тинчлиги» мавзусида уч дақиқалик.
Ҳудудий босқичларда 1-ўринни қўлга киритган оилалар танловнинг якуний босқичида иштирок этади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни топшириш санаси ва жойи ҳақида ЎзА саҳифасида батафсил танишиш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)