Япониянинг Асахикава шаҳридаги металлни қайта ишлайдиган заводда дошқозоннинг портлаши оқибатида камида 16 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
NHK телеканали маълумотларига кўра, бир киши жуда оғир куйиш жароҳатини олган. Барча жароҳатланганлар шифохонага етказилди. Завод биноси устида йирик тутун кўтарилгани қайд этилмоқда.
Полиция заводга яқин жойда яшайдиган аҳолини хавфсизлик нуқтайи назаридан уйларини тарк этишга чақирмоқда.
Ҳозирча ҳодиса нима сабабдан рўй бергани номаълум. Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан кейин яна бир нечта кичик портлашлар бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)