Литвага тегишли енгил моторли самолёт экипаж аъзоларидан бирининг самолётнинг потенциал мижози билан суҳбатга берилиб кетиши туфайли Беларусь чегарасини бузди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Литва фуқаро авиацияси маъмурияти директори ўринбосари Альвидас Шумскаснинг сўзларига кўра, литвалик ва швециялик икки эркак 19 апрель куни самолётнинг парвоздаги намойиши вақтида унинг устунликлари ҳақида суҳбатлашиб, учувчини чалғитди.
Натижада учувчи Беларусь ҳудудига 8 километр кириб борганини пайқамай қолди. Қайд этилишича, штурвал ортида Дания фуқароси бўлган, потенциал мижоз эса литвалик эди.
Литва самолёти Беларусь чегарасини бузганидан сўнг, учувчига мамлакатни тарк этишга кўрсатма берилди ва у ортга қайтди.
Минск бу каби ҳолатлар яна такрорланса, ҳарбийлар куч ишлатишга тайёрлиги ҳақида Литвани огоҳлантирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)