Тан олинмаган Серб Республикаси президенти Милорад Додик Босния ва Герцеговинадаги АҚШ элчиси Морин Кормакнинг қўлини сиқишдан бош тортди, деб ёзади Blic Online.
Ясеновац конслагеридаги нацизм қурбонлари хотирасига уюштирилган мотам маросимида Додик барча, жумладан, сиёсий мухолифатчиларининг ҳам қўлини сиқиб қўйган, бироқ унга қўл чўзган Кормакнинг қўлини сиқишдан бош тортган.
Жорий йилнинг январидан буён Серб Республикаси президентига нисбатан Америка Молия вазирлиги санкциялари қўлланилмоқда. Reuters суҳбатдошининг аниқлик киритишича, чекловлар сиёсатчининг Босния ва Герцеговинадан ажралиб чиқишга кўп марталик чорловлари, мамлакат Конституциявий суди қарорларини бажармаганлиги ва Серб Республикаси фуқароларига Босния ва Герцеговина армиясида хизмат қилишни тақиқлаш бўйича таҳдидлари натижасидир. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)