«Толибон» гуруҳи жангариларининг Афғонистон шимолидаги ҳарбий базага ҳужуми натижасида камида 170 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Wall Street Journal афғонистонлик мансабдорларга таяниб хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Афғонистон мудофаа вазирлиги мамлакат шимолидаги Балх вилоятида жойлашган базага 21 апрель куни уюштирилган ҳужумда 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва яраланганини маълум қилган эди.
Нашр қайд этишича, ҳужум гуруҳ фаолиятидаги 2001 йилдан буён энг кўп қирғин келтирган ҳужум бўлди (2001 йилда толиблар Афғонистонда ҳокимиятдан четлатилган эди).
Изоҳ (0)