Туркия Россия фуқароларининг мамлакатда визасиз бўлиб туриш муддатини узайтирди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Россияликлар энди Туркияда визасиз 90 кун бўлиб туриши мумкин», — дея таъкидлади вазир журналистлар олдидаги чиқиши чоғида.
Маълумот учун, россияликлар учун мазкур муддат аввал 60 кунга тенг эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)