Сурия президенти Башар Асад БМТ Бош котиби Антониу Гутерришдан мамлакат ҳукумати ва халқига нисбатан билдирилган энг илиқ ниятлар битилган табрик телеграммасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда, SANA агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
17 апрель куни Сурия мамлакат мустақиллигининг 71 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан БМТ Бош котиби Сурия президентини қутлаб, унга мактуб йўллади.
«Жорий йилнинг бошида мен инсоният интилаётган тараққиёт ва барқарорлик учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида белгиланган қадриятлар учун бутун дунёда тинчликни мустаҳкамлашга чақирдим», — дейилади телеграммада.
«Сизнинг мамлакатингиз БМТ мустаҳкамланишига ҳамда тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатларимизни тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшади, деб умид қиламан», — деб қайд этди Гутерриш ўз мактубида.
Изоҳ (0)