Сурия ҳудудидан учирилган уч снаряд Голан тепаликларининг Исроил назорати остидаги ҳудудига тушди. «РИА Новости»нинг Исроил армияси матбуот хизматига асосланиб билдиришича, снарядлар ҳеч қандай зарар келтирмаган.
Ҳарбийларнинг тахминига кўра, ҳукумат қўшинлари ва мухолифат кучлари ўртасида давом этаётган тўқнашувлар чоғида ракета ёки миналар тасодифан чегара чизиғидан ўтиб кетган.
Голан тепаликларининг шимолий қисмида снарядлар портлаганидан сўнг шу атрофдаги аҳоли яшаш пунктларида таҳлика сигналлари ишга тушиб кетди.
Акт учун ким жавобгарлиги ҳақида ҳозирча маълумот келтирилмаяпти.
Изоҳ (0)