Ўзбекистонда 21—28 апрелда ҳарорат фони +30...+32 даражагача кўтарилиши ҳисобига мамлакатнинг аксарият тоғ дарёларида сув сарфи кўпайиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Шу муносабат билан, сел тошқинлари ўтиши, дарё ўзанларига ёндошган қирғоқларнинг ювилиши ва дарё қирғоқларига яқин ҳудудларини сув босиши эҳтимоли мавжуд.
Ўзбекистоннинг 2200 метрдан юқори бўлган тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)