Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Марказ электрон-ресурслар, даврий адабиётлар, мутолаа, мультимедиа ва конференция залларини ўз ичига олади.
Бу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади.
Ўзбекистон Президенти марказ лойиҳаси ва концепциясини такомиллаштириш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Президенти Қичқириқ бўйида қуриладиган паркни «оилавий сайр масканига айлантириш» ҳақида кўрсатма берди
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Олмазор туманида қуриладиган етти қаватли арзон уйлар лойиҳаси билан танишди
Изоҳ (0)