Google корпорацияси ўзининг Chrome браузерига рекламани блокловчи воситаларни киритмоқчи, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ» The Wall Street Journal’га таяниб. Манбаларга кўра, бундай кенгайтма яқин бир неча ҳафталар ичидаёқ тақдим этилиши мумкин.
Ўз даромадларининг катта қисмини Google рекламадан олади, шу туфайли ўз браузерида рекламани блоклаш қарори бир қарашда корпорация учун номувофиқ бўлиб кўринади. Аммо экспертлар фикрича, бундай чора Google’га қандай рекламани блоклашни ўзи ҳал этиш имконини беради. Гап биринчи навбатда «номақбул» деб ҳисобланилган рекламалар ҳақида бормоқда.
Рекламани блоклайдиган турли воситалар ва дастурларнинг кенг тарқалиши реклама берувчиларда хавотир уйғотиб, улар рекламанинг қандай турлари фойдаланувчиларнинг ғашига тегишини аниқлашга интилмоқда. Март ойида онлайн-реклама стандартлари рўйхати эълон қилинди. Унда «қалқиб чиқувчи» ойналар ва овози автоматик тарзда ёқиладиган видеорекламалар номақбул вариантлар деб қайд этилди.
Изоҳ (0)