Apple компанияси асосчиларидан бири Стив Возняк 58 йилдан кейин одамлар чўлда қурилган «ақлли шаҳар»ларда яшашини, шунингдек, Ойга жойлашиб, у ерга Ердаги барча оғир саноат кўчириб ўтказилишини тахмин қилмоқда. Бундай прогнозни Возняк Comic-Con конференцияси арафасида айтиб ўтди, унинг мавзуси бу йил — «Инсоният келажаги: 2075 йилда биз қаерда бўламиз?». Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Apple ҳамасосчиси фикрича, чўллар янги шаҳарларни нолдан бошлаб яратиш учун идеал жой бўлади. У ерда гумбазли уйлар барпо этилади, кўчага чиқиш учун эса бундай шаҳар фуқаролари махсус кийим кийиб олади. Келажак дунёсига сунъий интеллект катта таъсир ўтказади, деб ҳисоблайди Стив Возняк.
Унинг сўзларига кўра, одамлар дўконлардаги «ақлли» деворлар ва бошқа юзалар билан мулоқотга киришади. Тиббий ускуналар ўз-ўзига ташхис қўйиш имконини беради, шифокордан воз кечиш масаласи эса ахлоқ-одоб доирасига киради.
Изоҳ (0)