Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ноябрь ойида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Вьетнамга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 20 апрель, пайшанба куни Вьетнам ташқи ишлар вазири Фам Бинь Мин билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Вазир ўринбосари Фам Бинь Мин Вьетнам Социалистик Республикаси президенти Чан Дай Куангнинг АҚШ президенти Дональд Трампга Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Данангдаги саммитида иштирок этиш, шунингдек, Вьетнамга расмий ташриф буюриш ҳақидаги расмий таклифини топширди», — деб таъкидланади ташқи ишлар бошқармаси хабарида.
Давлат департаменти раҳбари ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер Америка етакчисининг саммитда иштирок этишини тасдиқлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)