“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Гари Невилл “Челси” раҳбариятини янги келганлар билан узоқ муддатли шартномалар имзолаш ғояси учун танқид қилди.
“Саккиз йиллик шартномалар ҳар томонлама ёмон, чунки бу мантиқий эмас деб ўйлайман. Бундан узоқ муддатли шартнома ёш футболчи учун яхши эмас.
Қани мотивация? Агар футболчининг шартномаси қисқа муддатга бўлса, у янги шартнома учун курашишим керак, деб ҳисоблайди ва яхшироқ ҳаракат қилади. Узоқ муддатли шартномага эга бўлган футболчилар эса, хотиржам бўлиб, ҳаракатдан тўхтайди”, — деди Невилл YouTube тармоғидаги подкастда.
35-турдан сўнг “Челси” 48 очко билан Англия Премьер Лигаси турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)