• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё

    Илҳом Алиев: “Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган” 

    Озарбайжоннинг Ханкенди шаҳрида ўтказилган йирик медиа-форумда Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берганини айтди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Facebook / Шерзодхон Қудратхўжа
    “Ўзбекистонлик биродарларимизнинг кўмаги биз учун ҳамиша қадрли бўлган. Биласизки, Қорабоғнинг тикланишига биринчи совға Ўзбекистон томонидан берилган. Муҳтарам президент Шавкат Миромонович ташаббуси билан Фузулий шаҳрида ўзбек халқининг буюк фарзанди Мирзо Улуғбек номини олган 960 ўринли мактаб барпо этилди. Фузулий шаҳрида ушбу мактабни Шавкат Миромонович билан биргаликда очдик”, деган Озарбайжон раҳбари тадбирда иштирок этган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг бир неча саволларига берган жавобида.
    Фото: Facebook / Шерзодхон Қудратхўжа

    Илҳом Алиев форумдан икки кун аввал ушбу мактабда бўлганини, унда 500 нафардан ортиқ бола ўқиётганини қайд этди.

    “Собиқ қочқинларни Фузулийга қайтариш жараёни ҳали бошланғич босқичда эканига қарамай, у ерда шунча болалар таҳсил олмоқда. Биз буни жуда қадрлаймиз, бу Ўзбекистон президентининг самимий биродарлик ишораси, Озарбайжонга ҳудудни тиклашда кўрсатган ёрдами бўлди”, деган Илҳом Алиев.

    Ўтган қарийб 30 йилда Фузулий буткул вайрон бўлиб, “арвоҳ шаҳар”га айланган эди. Ҳарбий ҳаракатларга қадар бу ерда 18 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилган. 2020 йилда қайта тиклаш ишлари бошлангач, шаҳарга аста-секин ҳаёт қайтмоқда.

    Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг апрелида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитида Ўзбекистон Тоғли Қорабоғ заминидаги кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирганди. Ўзбекистон туҳфа сифатида Тоғли Қорабоғда мактаб қуриши айтилганди.

    2023 йилнинг августида Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифининг иккинчи кунида икки давлат раҳбарлари рафиқалари билан бирга Фузулий шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистондан туҳфа сифатида қурилган мактаб очилишида иштирок этганди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мирзо Улуғбек номидаги 1-сонли мактабда 40 та синфхона, 6 та лаборатория, 2 та информатика хонаси, 5 та функсионал ўқув хонаси, мажлислар ва спорт заллари, ошхона, кутубхона мавжуд. Футбол майдони, дам олиш ва тадбирлар ўтказиш учун жойлар, югуриш йўлаклари ташкил қилинган.

    21 июл, 13:58   Изоҳ (0)   2157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Илҳом Алиев#Шавкат Мирзиёев#Тоғли Қорабоғ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёқилган мушук, дўнгалаклар, танқиддаги “қора юмор” — Twitter’да нима гап?

    Ўзбекистон | 21 июл, 18:30

    Кўз остидаги қора доғлар ва ҳуснбузарлар: организмдаги витамин етишмовчилиги юзда қандай акс этади?

    Маслаҳатлар | 21 июл, 18:20

    Самарқанд ва Душанбе ўртасидаги авиарейс 7 йилдан сўнг тикланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 18:10

    Ярим асрдан сўнг: “Зита ва Гита” фильми қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    Кино | 21 июл, 18:07

    “Навбаҳор”ни трансфер бўйича икки жиддий муаммо кутиб турибди — ЎзПФЛ

    Спорт | 21 июл, 18:01

    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

    Реклама | 21 июл, 16:30

    Испанияда Украина ички ишлар вазирлиги собиқ ходими уйидан ўлик ҳолда топилди

    Дунё | 21 июл, 17:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.