Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳри яқинидаги ҳарбий базага «Толибон» радикал гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) вакили Жон Томас баёнот берди, деб хабар қилмоқда «РИА Новости».
«Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳужумнинг нишони масжид ва ошхона бўлган, у ерда афғонистонлик ҳарбий хизматчилар ҳамда базада ишловчи оддий фуқаролар бор эди», — таъкидлади Томас брифинг чоғида.
Жавоб олови натижасида ҳужум қилганлардан бир қанчаси ўлдирилган.
Пентагон вакилининг қўшимча қилишича, база яқинида отишма ҳамон давом этмоқда.
АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳарбий хизматчилари ҳужум оқибатида жабрланмаган.
Изоҳ (0)