Венесуэлада 19 апрель, чоршанба куни ўтказилган намойишлар чоғида юз берган отишмада икки талаба ва Миллий гвардия сержанти ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Шунингдек, намойишларда иштирок этган 400 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Мухолифат тарафдорлари пойтахт Каракас ва бошқа шаҳарларда президент Николас Мадуронинг «демократияга зид, мамлакат иқтисодиётини издан чиқараётган сиёсати»га қарши норозилик билдирди.
Ўз навбатида, президент тарафдорлари ҳам пойтахтда аксилнамойиш ўтказди. Икки томондан ҳам оммавий акцияларда бир неча юз минг киши иштирок этгани билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)