Буюк Британия парламенти мамлакат бош вазири Тереза Мейнинг 8 июнь куни муддатидан аввалги умуммиллий сайловлар ўтказиш ҳақидаги таклифини маъқуллади.
Ташаббусни амалга оширилиши учун Жамоа палатасининг 522 депутати овоз берди, 13 депутат бунга қарши чиқди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Жамоа палатасини тарқатиб юбориш ва 8 июнь куни мамлакатда умуммиллий сайловлар ўтказиш ниятини Тереза Мей 18 апрель маълум қилган эди.
Бош вазир ўзининг бу қарорини депутатлар орасида Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши масаласида бирдамлик йўқлиги билан изоҳлаган эди.
Brexit жараёни 30 март куни ишга туширилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)