КХДРдаги ягона полигон — Пунг-рида янги ядро синовига тайёргарлик тўхтатилди ва кутиш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Шимолий Корея муаммосига ихтисослашган 38 North интернет-порталига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, ядро заряди борлиги тахмин этилаётган кондан сувни насос билан тортиб чиқариш тўхтатиб қўйилган. Шунингдек, аввалги суратларда кон яқинида кўриниб турган оғир юк машиналари ҳам ғойиб бўлган. Полигоннинг уч жойида яқинда волейбол бўйича мусобақалар ўтказилган. Хусусан, янги волейбол тўри ушбу объектнинг марказий қўмондонлик пункти яқинида тортилган.
38 North таҳлилчилари фикрича, буларнинг барчаси ядро синови ҳақидаги қарор ҳозирча тўхтатиб қўйилганидан дарак бериши мумкин. Экспертлар синов КХДР раҳбарияти фармони билан ҳар қандай фурсатда ўтказилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)