Украина президенти Пётр Порошенко олий маъмурий судга сўроқ учун чақирилди. У мамлакат бош прокурори Виктор Шокиннинг ишдан бўшатилиши юзасидан олиб бориладиган иш бўйича сўроқ қилинади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Айтилишича, мазкур иш бўйича жавобгарлар Порошенко ҳамда Украина Олий Радаси ҳисобланади.
Судга ариза билан Виктор Шокин мурожаат қилди. Ўз шикоятида у Пётр Порошенконинг уни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини ноқонуний деб топишни сўрамоқда.
Суд йиғилиши 20 апрелда бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)