Америкаликларда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида ядро уруши бошланишидан хавотирланишга асос бор. Бу ҳақда президент Дональд Трамп ТМJ-4 телеканалига берган интервьюси давомида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
АҚШ фуқаролари КХДР билан ядро уруши бошланишидан қанчалик даражада хавфсираши лозимлиги ҳақидаги саволга жавобан Трамп «Ҳар доим хавотирланиш керак. Биз ким билан иш кўраётганимиз жуда мавҳум. Нима бўлишини кўрамиз, вазият оддий эмас», дея жавоб берган.
Трампга кўра, Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги аввалги келишувлар АҚШ учун умуман фойдасиз бўлган.
«Бу билан президент Обама шуғулланиши керак эди. Олдинги барча президентлар, жумладан, Клинтон шуғулланиши лозим бўлган. Бироқ улар муаммони ортга суриб келган», — дея таъкидлади Дональд Трамп.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)