Қора денгиз ҳавзасида Панама байроғи остидаги «Арсенал қаҳрамонлари» кемаси ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қрим Республикаси бўйича бош бошқармасига таяниб.
Муассасанинг дастлабки маълумотларига кўра, кема бортида 12 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Қутқарув операцияси ўтказиладиган ҳудудга зудлик билан «Епископ», «Армада Навигатор», «Барнет», «Айгас», «Аэлос» кемалари йўналтирилган. Қидирув операциясига «Демидов» қутқарув кемаси ҳам қўшилган.
Таъкидланишича, қидирув ишлари об-ҳаво шароитлари туфайли қийинлашмоқда — жануби-шарқдан 20 м/сония тезликда шамол эсмоқда, денгизнинг тўлқинланиши тўрт баллни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)