Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Шаньси провинциясида юз берган кўчки етти қаватли уйни вайрон қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Кўчки 17 апрель, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:58 да Анькан шаҳрининг Байхэ уезди Маопин қишлоғида содир бўлди ва етти қаватли бинони вайрон қилди.
Бинода 11 оила, умумий ҳисобда 39 киши истиқомат қилган.
18 апрель, сешанба куни қутқарувчилар вайроналар остидан уч киши — бир аёл ва икки боланинг жасадини топди. Яна уч киши бедарак йўқолган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)