ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Ироқ ҳарбий қисмларидан бирининг ҳудудидаги АҚШ ва австралиялик ҳарбий инструкторларга қарши иприт заҳарли газини қўллаган. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса 16 апрель, якшанба куни содир бўлган. 25 нафар ироқлик тиббий ёрдамга муҳтож бўлган, аммо инструкторлардан ҳеч бири жабрланмаган. Шунингдек, ҳодиса юзасидан текширув ишлари бошланган.
Нашр таъкидлашича, бу ИШИД томонидан сўнгги бир неча кун ичида амалга оширилган иккинчи кимёвий ҳужумдир. Аввалроқ ироқлик офицер жангарилар Мосулнинг ғарбий қисмига хлорли ўқ узгани ҳақида гапириб берган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)