Шимолий кореялик аёллар ва эркаклар учун соч турмакларининг 15 тадан вариантлари мавжуд. Бу ҳақда финляндиялик журналист Мика Макелайнен маълум қилди. У апрель ўртасида Пхеньянга ташриф буюриб, КХДР асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 105 йиллиги шарафига ўтказилган ҳарбий парадда иштирок этган эди.
Журналист рухсат этилган соч турмаклари акс этган плакатларни суратга олди ва Twitter’га жойлади. Унинг таъкидлашича, шимолий кореялик аёллар 15 хил соч турмагидан фойдаланиши мумкин, аммо соч бўяш хизмати мутлақо мавжуд эмас.
Эркакларга ҳам 15 та соч услуби рухсат этилган. Журналист Пхеньян салонларидан бирида «энг оммабоп таклиф»дан фойдаланиб кўрган. «Аммо бу Ким Чен Иннинг соч турмаги эмас», — деди Макелайнен.
Изоҳ (0)