АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашига Эрон ядро дастури бўйича келишувни баҳолашни топширди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент Дональд Миллий хавфсизлик кенгашига Эрон ядро дастури бўйича келишувни синчиклаб ўрганиб чиқишни топширди. Кенгаш келишув шартларига кўра Эрон билан боғлиқ санкцияларнинг тўхтатиб қўйилиши Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига нечоғли мувофиқ келишини баҳолаши лозим. Таҳлиллар якунланганидан сўнг, АҚШ маъмурияти Конгресс билан бу масалада ҳамкорликда иш олиб боришга умид қилмоқда», — дейилади Тиллерсоннинг АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Пол Райанга йўлланган мактубида.
АҚШ Давлат котиби Теҳрон келишувнинг барча шартларини бажараётгани, бироқ «террорчиликка ҳомийлик қилаётган етакчи давлат бўлиб қолаётгани»ни таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)