Америкаликларнинг учдан икки қисми (66 фоиз) АҚШ томонидан Суриядаги ҳарбий аэродромга зарба берилганини қўллаб-қувватлайди. Harvard-Harris Poll хизмати томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда, дея маълум қилади «ТАСС».
Сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 41 фоизи 59 та Tomahawk ракетаси қўлланганини етарлича зарба деб ҳисоблайди. 26 фоизи эса зарбалар зарур даражада кучли бўлмаганини билдирмоқда.
Айни пайтда, сўралганларнинг 55 фоизи АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан шундай йўл тутишига қарши чиқди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)