Грецияда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ANA агентлиги хабар берди.
News247 нашрининг аниқлик киритишича, вертолёт бортида беш нафар зобит ва сержант бўлган. Бортда бўлган ҳарбий хизматчи аёл тирик қолган. У оғир жароҳат олган ва касалхонага етказилган.
Ҳалокат мамлакат шимолидаги етиб бориш қийин бўлган тоғли туманда юз берган. Вертолёт режа асосида чегарани текшириш учун парвозни амалга ошираётган бўлган.
Ҳодиса жойида қидирув ишлари давом этмоқда. Қутқарувчилар қулаган вертолётнинг қора қутисини изламоқда. Ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)