Санкт-Петербург метросида юз берган теракт ташкилотчиси сифатида гумонланаётган Аброр Азимов Россия фуқаролигини ноқонуний равишда олган бўлса, фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Валентина Казаковага таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Ҳозирги вақтда Азимов томонидан Россия фуқаролиги қай тартибда олинганлиги текширилмоқда. Текширув якунларига кўра, унга ҳуқуқий баҳо берилади.
Унинг шериклари фуқароликни ноқонуний тартибда олгани аниқланса, Россия фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)