Uzmobile миллий алоқа оператори Ўзбекистон таълим тизими билан ҳамкорликда Smart education лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Лойиҳа таълим тизими ўқувчилари ва талабалари учун ўқув материаллари, интернет манбалари ва тўлов хизматларидан фойдаланишга имкон берувчи картани амалга киритишни мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақда Uzmobile томонидан 18 апрель, сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Лойиҳа 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган. Унга асосан амалга киритиладиган карта талаба ва ўқувчиларнинг талабалик ва ўқувчилик гувоҳномаси вазифасини бажаради. Бир вақтнинг ўзида карта эгаси унинг ёрдамида ўқув манбаларидан фойдаланиш, белгиланган интернет ресурсларига кириш ва нақдсиз пул тўловларини амалга ошириш имконига эга бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)