Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жанубий Кореяда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини рўйхатга олиш бўйича март ойи охири ва апрель ойи бошида ўтказилган тадбир натижаларини бекор қилди. Бу ҳақда агентликнинг Facebook’даги саҳифасида ахборот берилган.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги 27—30 март кунлари ва 1—3 апрелда Жанубий Кореяда ишлаш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёнини ўтказган эди.Жанубий Кореяда ишламоқчи бўлаётган фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни «янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда қайтадан» ўтказилади.Мазкур рўйхатга олиш жараёнида юз берган жиддий техник узилишлар, Жанубий Кореяда меҳнат фаолияти юритишни истовчи талабгорлар билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларига сабаб бўлганлиги туфайли рўйхатга олиш натижалари бекор қилинади.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборотидан
«Рўйхатга олиш санаси ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот берилади», — дейилади агентлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)