Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Сессияда Ҳамид Байжановни туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарор тасдиқланди.
Шундан сўнг Илҳом Маткаримовни туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Гулимбай Юлдашевни туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Азад Худайбергеновни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар қабул қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)