Қозоқ тилининг лотин графикасига ўтиши республиканинг ривожланган мамлакатлар қаторига кириши мақсадида қўйилган яна бир қадам. Бундай нуқтаи назар Остонада жойлашган Гумилёв номидаги Евросиё миллий университетининг филология факультети декани, филология фанлари доктори, профессор Шолпан Жаркинбекова томонидан билдирилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳар бир суверен давлат ўз тараққиёт йўлини белгилаб олади, шу жумладан тил соҳасида ҳам. Ривожланган мамлакатлар қаторига киришни мақсад қилиб қўйган Қозоғистон дунёдаги энг кенг тарқалган ва дунёдаги маълумотларнинг 90 фоизи яратиладиган ва сақланадиган инглиз тилининг асосий алифбоси ҳисобланадиган лотин алифбосини танлади.Олимнинг сўзларига кўра лотин графикаси амалда аллақачон Қозоғистонда қўлланилмоқда, айниқса интернет оламида.Шолпан Жаркинбеков, филология фанлари доктори, профессор
Ўн минглаб қозоғистонликлар хорижда ўқийди ва ишлайди ҳамда ёзишмалар учун лотин ёзувидан фойдаланади. Мен ўз касбий фаолиятимда лотин ёзувидан фойдаланишни ўн йил аввал АҚШ, Европа, Туркия ва Хитойда яшовчи турк тилида сўзлашувчи ҳамкасбларим билан интернет орқали ёзишишдан бошлаганман.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Шолпан Жаркинбеков, филология фанлари доктори, профессор
Изоҳ (0)