Facebook ижтимоий тармоғи Франциядаги президентлик сайлови олдидан ёлғон янгиликлар тарқатган 30 минг сохта аккаунтни ўчириб ташлади. Бу ҳақда Huffington Post нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ижтимоий тармоқ сохта аккаунтларни автоматлаштирилган механизм ёрдамида уларнинг юзлаб сохта сайтларда қайталаниши орқали аниқлайди.
«Бу сўнгги такомиллаштириш орқали барча сохта аккаунтларни ўчириб бўлмаса-да, биз ўз натижаларимизни доимий яхшилаб боришга ҳаракат қилмоқдамиз», — дейди Facebook техник менежери Шабнем Шайк.
Компания ишончли бўлмаган сайтларни аниқловчи реклама эълонлари устида иш олиб бормоқда.
Аввалроқ, хакерлар Франция президенти Франсуа Олланднинг Facebook’даги саҳифасини бузишга муваффақ бўлган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)